Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:43

OzodlikOnline: Ўзбек домлалари қандай савдолашади?


Қозоғистонлик талаба қизлар ўз "устози"нинг очиқчасига пул талаб қилганию¸ аудиторияда кимнинг қачондан бери қанча "қарз" экани ҳақида бемалол лекция ўқиганини видеога тушириб¸ ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка ëйинладилар.

Бу видео ортидан ўқитувчи ва коллеж директори ишдан олиниб¸ ўқитувчи "опой"га нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса-да¸ Қозоғистон таълим соҳасидаги порахўрлик муаммоси шу билан ечимини топиб қолгани йўқ.

Қўшни Ўзбекистон умумиятла¸ хусусан¸ олий таълим тизимдаги порахўрлик бўйича минтақа ва жаҳондаги "етакчи"лардан саналади ва бу борада Қозоғистондан анча "илгарилаб" кетган.

Ўқишга киришдан то уни битиргунга қадар талабаларнинг ўқитувчи ва маъмурлар томонидан очиқ таъмагирлик нишонига айланиши ҳақида Озодликка кўп ва хўп ëзишади.

Бу муаммони билвосита эътироф этувчи Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари вақти-вақти билан олийгоҳ ўқитувчиларини пора олаëтган пайтда қўлга олиб¸ уларни қамаб келмоқда.

Хусусан¸ 12 февраль куни Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтининг иқтисодиёт факультети ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, 61 яшар Раҳматулло Эргашев пора олганликда гумонланиб, вилоят прокуратурасининг Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Жорий ой бошида Гулистон Давлат университети педагогика факультети декани ҳам талабадан 300 минг сўм пора олаётган пайтда қўлга олинган эди.

Коррупцияга қарши курашнинг бундай эпизодик шоулари билан айни пайтда ўзбек таълим муассасаларидаги порахўрлик минг бир кўринишда давом этмоқда.

Сиз¸ Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълимидаги буқаламун каби туси ва турини ўзгартириб бораëтган порахўрлик кўринишларини қандай тасвирлайсиз?

Ўзбек "устоз"лари ҳам Қозоғистондаги видеода акс этган каби очиқ нарх қўйиб¸ очиқ савдолашадими?

Ўзингиз шундай савдо объекти бўлганмисиз? Бундай савдолашувни видеога олиб¸ фош қилиш имкони Ўзбекистонда қандай?

Таълим тизимида пора олиш ва беришнинг турли ва турли хилма-хил шакллари ижодкорлари кимлар - олувчиларми ëки берувчилар?

Порахўрлар¸ хусусан¸ таълимдаги порахўрликни видеоа тушириб¸ уни жамоатчиликка фош қилиш билан коррупцияни камайтириш мумкинми?

Жонли мулоқотда шу мавзуда гаплашдик.

Суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:44 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG