Линклар

logo-print

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқларсиз ишламоқда. Бу ҳақда Регнум агентлигига ижтимоий тармоқнинг матбуот котиби Анастасия Жбанова маълум қилди.

Аввалроқ бир қатор нашрлар “Одноклассник” сайти Ўзбекистон ҳукумати томонидан тўсиб қўйилгани тўғрисида хабар тарқатган эди. Айрим нашрлар эса “Одноклассники” расман тўсиб қўйилмагани, аммо тармоқдан фойдаланиш ўта сустлашганини ёзган эди. Анастасия Жбанова бу маълумотларнинг барчасини “асоссиз”, дея инкор қилди.

Ҳозирда Однокласники тармоғида уч миллиондан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

XS
SM
MD
LG