Линклар

logo-print

Киевда миллатчилар ҳаракати намойиш ўтказмоқда


Киев марказий майдонига тикилган чодирлар.

Киев марказий майдонига тикилган чодирлар.

Киевда ўзини “Инқилобий ўнгчи кучлар”, деб номлаган ҳаракатнинг мингдан ортиқ аъзоси якшанба куни намойиш ўтказиб, ҳукумат истеъфосини талаб қилди.

Ҳаракат лидерларига кўра, “Инқилобий ўнгчи кучлар” таркибида миллатчи “Ўнг сектор” ҳаркати ҳамда Украина шарқида кўнгилли равишда россияпараст исёнчиларга қарши урушган батальонлар бор. Ҳаракат лидерлари ҳукумат куч қўлламаса, митингчилар ҳам куч ишлатмасликларини билдирди.

Хабарларга қараганда, намойишчилар Киев марказий майдонига чодирлар тикиб, ўша ерда тунни ўтказмоқда.

Аввалроқ Олий Рада Бош вазир Арсений Яценюкни истеъфога чиқариш масаласини овозга қўйган, бироқ кўпчилик депутатлар Бош вазирни истеъфога чиқаришга қарши овоз берган эди.

XS
SM
MD
LG