Линклар

Россия мудофаа вазири Эрон президенти билан музокаралар ўтказди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу (чапда) ва Эрон мудофаа вазири Ҳусайин Дегхон.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу (чапда) ва Эрон мудофаа вазири Ҳусайин Дегхон.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 21 февраль куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва мудофаа вазири Ҳусайн Дегхон билан музокаралар ўтказди.

IRNA агентлигининг хабар беришича, Шойгу Руҳонийга президент Владимир Путиннинг мактубини топширган. Шойгу, шунингдек, Руҳонийга Сурияда ўқ отишни тўхтатиш тўғрисидаги музокаралар жараёни ва минтақадаги хавфсизлик масалалари бўйича маълумот берди.

Россия ва Эрон Сурия президенти Башар Ассаднинг асосий ҳимоячилари ҳисобланади. Шойгу ва Дегхон 16 февралда Москвада учрашган эди. Ўша учрашувда 2015 йил январида Москва ва Теҳрон ўртасида имзоланган ҳарбий ҳамкорлик шартномасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинган. Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Москва Теҳронга С-300 ракеталарини сотиш мажбуриятини олган.Теҳрон Россиядан Су-30 қирувчи самолётларини сотиб олиш нияти борлигини билдирган.

XS
SM
MD
LG