Линклар

Суриядаги террор ҳаракатларида камида юз одам ҳалок бўлди


Суриядаги террор ҳаракатларидан сўнг.

Суриядаги террор ҳаракатларидан сўнг.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари ва ҳукуматга мойил нашрлар мамлакатнинг ҳукумат назоратидаги ҳудудларида содир этилган қатор портлашларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Британиядаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг 21 февраль куни билдиришича, Хомс шаҳри марказида бомба ўрнатилган автомашина портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 59 одам ҳалок бўлди. Орадан бир неча соат ўтгач, пойтахт Дамашқ яқинидаги Сайид Зайнаб шиа зиёратгоҳида ҳам бомба ўрнатилган машина портлаши оқибатида камида 50 одам ўлди.

Мазкур портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди. Террорчилик ҳаракатлари АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурияда ўқ отишни тўхтатиш юзасидан “вақтинчалик келишув”га эришилгани тўғрисида баёнот берганидан сўнг содир этилди.

XS
SM
MD
LG