Линклар

Арманистон ҳарбийлари Озарбайжон чегараларида бир кунда 113 марта ўқ отди


Арманистон чегарачиси.

Арманистон чегарачиси.

Арманистон қуролли кучлари бир сутка давомида ўқ отишни тўхтатиш режимини 113 маротаба бузди. Бу ҳақда якшанба куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнот тарқатди.

Вазирликнинг билдиришича, арман ҳарбийлари чегара олдидаги 20та қишлоқ ва учта туманга яқин ҳудудларда ўқ отган. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман ҳарбийларига жавобан озарбайжон аскарлари 114 марта ўқ отганини ҳам маълум қилди.

Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ мухтор республикаси юзасидан 1991 йилдан бери бир-бирлари билан уруш ҳолатида қолмоқда. Мазкур ҳудудда 1991-1994 йигача фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган эди.

XS
SM
MD
LG