Линклар

Польша собиқ президенти махсус хизмат агенти бўлгани тўғрисидаги ҳужжатлар ошкор этилади


Польша собиқ президенти Лех Валенса.

Польша собиқ президенти Лех Валенса.

Бугун Польшадаги Миллий хотира институти Варшгава вақти билан соат 12да Интернет тармоқларига мамлакатнинг собиқ президенти ва “Солидарность” ҳаракати лидери Лех Валенса 1970 йилларда хавфсизлик хизмати агенти бўлгани тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради.

Бу ҳақда институт директори Лукаш Каминский шанба куни Варшавада ўтган матбуот анжумани чоғида билдирди.

Лех Валенса Болек лақаби билан Польша миллий хавфсизлик хизмати агенти бўлгани ҳақидаги маълумотларни қатъий тарзда инкор қилди.

Валенсанинг агент бўлгани тўғрисидаги ҳужжатлар Польшанинг собиқ ички ишлар вазири Чеслав Кишакнинг уйидан топилган. Собиқ вазир вафот этганидан сўнг унинг беваси бу ҳужжатларни сотмоқчи бўлган.

73 ёшли Лех Валенса 1990-1995 йилларда Польша президенти бўлган. У асос солган “Солидарность” ҳаракати Польшада коммунистик тузимнинг ағдарилишига асосий ҳиссани қўшган эди.

XS
SM
MD
LG