Линклар

Қримликлар аламини куйлаган Жамала "Евронигоҳ"га йўлланма олди


 Жамала

Жамала

Бу йил “Евронигоҳ” халқаро танловида Украинани қрим-татар миллатига мансуб Жамала тамсил этади.

32 яшар қўшқчи Жамала танловда“1944” деб номланган қўшиғи билан иштирок этади.

Қўшиқ сўзлари инглизча, нақорати эса қрим татарча бўлган композицияда 1944 йил майида 250 минг чоғли қрим татари совет диктатори Иосиф Сталин томонидан оммавий равишда Ўрта Осиёга бадарға қилинган қрим-татарларининг азоб-уқубатлари куйланади.

“1944” композициясини эшитган Жамаланинг миллатдошлари ижтимоий тармоқларда бу қўшиқ бугунги кунда яриморолда Россия расмийлари томонидан қрим татарлари ҳақларининг топталишини ҳам акс эттирганини ёзмоқдалар. Бу фикрга Жамала ҳам қўшилади.

Асли исми Сусана Жамаладинова бўлган қўшиқчи 1983 йили Қирғизистонда туғилган. У болалигидан мусиқа билан шуғуллана бошлаган. Аждодлари бадарға қилинган Қирғизистондан оиласи билан ватанга - Қримга кўчиб келган Жамала аввал Симферополь мусиқа билим юртида, кейин эса Киев Миллий мусиқа академиясида опера қўшиқчилиги бўйича таҳсил олган.

XS
SM
MD
LG