Линклар

Теҳрон Озарбайжон президенти ташрифига ҳозирланаяпти


 Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев

Эртага Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев расмий сафар билан Эронга боради.

Бу ҳақда кеча Эрон коммуникация ва ахборотлаштириш технологиялари вазири Маҳмуд Ваезий Озарбайжон иқтисодиёт ва индустрия вазири Шаҳин Мустафаев билан Теҳронда ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.

Алиевнинг Теҳронга ташрифи чоғида Эрон расмийлари билан учрашиб, жами 11 та келишув имзоланиши кутилаяпти.

Илҳом Алиев Эронга қилган ўтган йилги ташрифи пайти Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашган эди.

80 миллионлик Эрон аҳолисининг 16-25 фоизини этник озарбайжонлар ташкил қилиши айтилади.

XS
SM
MD
LG