Линклар

logo-print

Лондон мэри Британиянинг ЕИдан чиқишини қўллайди


 Лондон мэри Борис Жонсон

Лондон мэри Борис Жонсон

Лондон мэри Борис Жонсон Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини қўллашини маълум қилди.

Британиядаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири саналадиган Жонсон Иттифоқдан чиқиш тарафдорлари сафида эканини изоҳлай туриб, Британия халқи учун бундан бошқа фойдали йўлни кўрмаётгани ва шу йўл орқали халқ маблағини сақлаб қолиш ҳамда вазият бўйича назоратни қайтариш мумкинлиги ҳақида гапирди.

Бош вазир Дэвид Кэмерон Британиянинг ЕИ таркибида қолиш ёки чиқиши бўйича 23 июнь куни референдум ўтказилишини эълон қилди.

Британиянинг ЕИ таркибида қолишига ишонч билдирган Кэмеронга кўра, у ўз давлатининг Иттифоқ таркибида алоҳида мақомга эга бўлиши борасида ЕИнинг бошқа мулозимлари билан келишган.

XS
SM
MD
LG