Линклар

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 4 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ишдан олинган вилоят ҳокими, милиция генерали Аҳмаджон Усмонов устидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олингани тўғрисида ўз манбаларига таянган ҳолда, журналист Абдураҳмон Ташанов эшиттиришнинг бугунги сонида хабар қилди.

Сессияда чиқиш қилган Ислом Каримов айтган мана бу гаплардан сўнг бугунги янгиликка ҳайрон қолмаса ҳам бўлади:

“А.Усмонов кадрларни танлаш ва лавозимга қўйишда ғаразли мақсад билан иш кўриб, асосан ўзига шахсий садоқатда бўлган, лекин зарур билим ва тажрибага, маънавий фазилатларга эга бўлмаган шахсларни турли раҳбарлик вазифаларига тайинлаган, Тошкент вилоятининг ўзида юқори малакали кадрлар етарли бўлишига қарамасдан, баъзи бир лавозимларга ўзининг таниш-билишларини олиб келиш унинг одатига айланиб қолган”, деган эди Ислом Каримов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG