Линклар

logo-print

Ўзбекистон болалар овқатларида генетик модификацияланган, яъни ген хужайралари ўзгартирилган ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларини ишлатишни тақиқлашни режалаштирмоқда.

Бу борада “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилиши кутилаяпти.

Шунингдек, ген хужайралари ўзгартирилган ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш ҳам тақиқланиши режаланган.

Генетик модификацияланган соя, маккажўхори ва шу каби бошқа ўсимликлар биринчи марта 1996 йилда АҚШда тижорат мақсадларида ўстирилганидан бери улардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиниб келмоқда.

Генетик модификацияланган ўсимликлар хавфсизлиги аксарият давлатларда биохавфсизлик учун масъул бўлган идоралар томонидан назорат қилинади.

Айрим мутахассислар, генетик модификацияланган ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотлар инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарарли эканини таъкидлаб келадилар.

XS
SM
MD
LG