Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:55

Ravon Matiz Россия бозоридаги энг арзон автомобил сифатида қайд этилди


Matiz русумидаги автомашина.
Matiz русумидаги автомашина.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon Matiz Россияда 2016 йил февралида энг арзон нархда сотилган машина сифатида қайд этилди.

“Дейли-Мотор” нашрининг ёзишича, Ravon Matiz нархи февраль ойида 4110 долларни ташкил қилган. Энг арзон машиналар рўйхатининг иккинчи ва учинчи поғонасидан Хитойнинг Lifan Smily ва Lifan Smily New автомашиналари ўрин олган. Бу машиналар 4187 ва 4776 доллардан сотилган.

Matiz автомашиналари Россияда ўтган йилнинг октябридан бошлаб Ravon бренди остида сотила бошланган эди. Автомашина дизайни қайта кўриб чиқилган ва машина ABS, хафсизлик болишчалари, иммобилайзер каби опцияларга эга бўлган.

Ravon Matiz ташқи кўриниши ҳам ўзгартирилган. Автомашинага янги русумдаги бампер, оптика, Ravon логотипи туширилган янги турдаги радиатор панжараси ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG