Линклар

logo-print

Тошкентга вилоятдан келганлар мулк сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди


Тошкентда фақат тошкентликлар уй ва машина сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Тошкентда фақат тошкентликлар уй ва машина сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Тошкентда кўчмас мулк ва автомашина сотиш бўйича аукционларда бундан буён фақат Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси бўлган шахсларгина иштирок эта олади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу борада 10 февраль куни автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга мана шундай ўзгартириш киритгани тўғрисида душанба куни Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Тошкентда вилоятлардан келган 12 категориядаги фуқароларгина прописка бўлиш ҳуқуқига эга ва бу категориялар қонунда белгилаб қўйилган. Мазкур тоифаларга кирмайдиган фуқароларга эса Тошкентда фақат вақтинчалик яшаш ҳуқуқи берилади.

XS
SM
MD
LG