Линклар

logo-print

Тожикистоннинг Явон туманида “Одноклассники” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган исломчилар видеосига “класс” босган 14 киши ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан сўроқ қилинди.

Туман ҳокимияти душанба куни мазкур видео “Исломий давлат” гуруҳига қўшилиш чақириғи бўлгани учун видеони ёқтирган шахслар сўроқ қилинганини билдирди. Ҳокимият расмийсининг билдиришича, 10 киши сўроқдан сўнг озод қилинган, 4 киши эса ҳибсда сақланмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, Ироқ ва Сурияда жанггари гуруҳлар сафларида камида минг нафар тожикистонлик жанг қилмоқда. Ҳукумат жанггарилар ўз сафларига борган сари кўпроқ ёшларни жалб қилаётганидан ташвиш билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG