Линклар

logo-print

Эрон: Рушдини ўлдирганларга бериладиган мукофот 600 минг долларга кўпайди


Салмон Рушди.

Салмон Рушди.

Эрон ҳукумат нашрлари британиялик ёзувчи Салмон Рушдининг боши учун бериладиган мукофот миқдори яна 600 минг долларга оширилганини маълум қилди.

1989 йилда Салмон Рушди “Иблис шеърлари” китобини нашр қилганидан сўнг Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Ҳомейний мусулмонлар ёзувчини қатл этиши шартлиги тўғрисида фатво берган эди. Ўшандан бери Салмон Рушди яшириниб юришга мажбур бўлмоқда.

Дастлаб Рушдининг бошини олиб келганларга 2 миллион 700 минг доллар мукофот ваъда қилинган. 2012 йилда мукофот миқдори 3 миллион 300 минг доллар қилиб белигланган эди. Бугунга келиб эса Рушдининг боши учун 3 миллион 900 минг доллар таклиф қилинмоқда.

Мукофот пули Эрондаги диний ташкилотлар ва ҳукумат нашрлари ажратган тўловлардан ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG