Линклар

АҚШ ва Россия Суриядаги ҳаракатларини 27 февралда тўхтатади


Суриянинг бугунги аҳволи.

Суриянинг бугунги аҳволи.

Қўшма Штатлар ва Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш режасини эълон қилди. Бу режа 27 февраль куни ярим тунда кучга киради.

22 февраль куни АҚШ ва Россия эълон қилган қўшма баёнотда мазкур режа ИШИДга, Ал Қоидага, Ан Нусра жабҳаси ва бошқа террорчи ташкилотларга қарши олиб борилаётган жанговар ҳаракатларга таалуқли эмас.

Россия президенти Владимир Путин бу келишув “Суриядаги қон тўқилишини тўхтатиш бўйича реал қадам” бўлишига умид билдирди. Оқ уй эса бу жуда қийин жараён бўлишини, бироқ урушни тўхтатиш учун “қулай шароит” яратиши мумкинлигини таъкидлади.

12 февралда Мюнхенда Россия ва АҚШ Сурияда 19 февралдан ҳарбий амалиётларни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ бу келишув амалга тадбиқ этилмасдан қолган эди.

XS
SM
MD
LG