Линклар

Ўзбекистон ИИВ ва МХХга курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳуқуқи берилади


Amazon parcel

Amazon parcel

Бир қатор Интернет нашрлари Ўзбекистон ҳукуматининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қарори эълон қилинганини хабар қилмоқда.

Киритилажак ўзгартишлардан бири мамлакатга хориждан бораётган курьерлик жўнатмаларини куч-ишлатар тузилмалари тезкор-қидирув бўлинмалари ходимларининг текширишига рухсат бериш экани айтилмоқда.

Душанба куни маҳаллий матбуотда эълон қилинган қарорга кўра, ҳозирда бу каби ўзгартишлар ҳақидаги қонун лойиҳаси тасдиқланган.

Айни пайтда амалда бўлган “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги 2012 йилги қонунга биноан тезкор-қидирув фаолияти доирасида фақат почта жўнатмаларини текширишга рухсат берилган.

Аммо, расмий маълумотларда шу кунда мамлакатга хориждан кираётган жўнатмаларнинг 85 фоизини жисмоний шахслар ёки хусусий ширкатларга тегишли бўлган курьерлик жўнатмалари такшил қилаётгани айтилмоқда. Почта жўнатмаларининг ҳажми эса йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Жумладан, Sputniknews-uz.com сайти Ўзбекистон Бош прокуратурасидан: “Киритилиши керак бўлган ўзгартиришлар, интернет орқали фаолият юритаётган жиноий гуруҳлар фаолиятини олдини олишга ёрдам бериши керак”, деган иқтибосни келтирди.

Бундан ташқари, сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон ИИВси мамлакатга хориждан юборилган 50 мингдан ортиқ экстремистик материалларни чегарада ушлаб қолгани қайд этилган.

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳукумати навбатдаги қарори билан куч ишлатар тузилмалари оператив-қидирув бўлинмаларига курьерлик жўнатмаларини текшириш ҳаққини бериш орқали бир тарафдан экстремистик материалларни тўхтатиб қолишни кўзлаётгани, иккинчи тарафдан йилдан-йилга ҳажми ошиб бораётган Интернет орқали ноқонуний савдо оқимини назорат қилиш ниятини таъкидламоқда.

Хабарларда айтилишича, ҳозир Ўзбекистонда 30 та почта-курьер хизматлари кўрсатувчи ширкатлар рўйхатдан ўтган ва бу ширкатлар орқали мамлакатга кириб келган товарлар ҳажми сўнгги бир йил ичида 20 — 50 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG