Линклар

Ўзбекистон Бош прокуратурасини назорат қиладиган комиссия тузилди


Ўзбекистон Сенатида Бош прокуратура фаолиятини назорат қиладиган махсус комссия тузилди.

Сенат расмий сайтида хабар қилинишича, 15 кишидан иборат комиссия прокуратура органлари устидан парламент назоратини ўрнатади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган қўшма қарорга биноан, комиссия аъзолари сенаторлар орасидан сайланади ва улар республиканинг барча вилоятларини тақдим қилади. Комиссия икки йилда бир марта Сенатда ҳисобот беради.

Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан 2015 йилнинг 8 декабрь куни сўзлаган нутқида президент Ислом Каримов прокуратура органларини қаттиқ танқид қилган ва 2015 йилнинг 9 ойи ичида прокуратура, Бош прокуратура ходимлари устидан 426 та шикоят тушганини айтган эди.

"Шу боис, Олий Мажлис Сенати қисқа муддат ичида аслида прокуратуранинг фаолияти қонунийлиги ва бу фаолият устидан назоратни кучайтириш масаласини кўриб чиқиши лозим", деб таъкидлаган эди президент.

Ўзбекистон президентининг бу нутқи ортидан Ўзбекистон ИИВ, МХХ, суд ва прокуратура органларида жиддий ислоҳотлар бошланиши кутилаётган эди.

XS
SM
MD
LG