Линклар

Кобулда Толиблар билан сўзлашув муддати белгиланмоқда


AFGHANISTAN, Kabul :fourth round of four-way peace talks

AFGHANISTAN, Kabul :fourth round of four-way peace talks

Тўрт давлат - Афғонистон, Покистон, Хитой ва АҚШдан борган дипломатлар Толиблар билан кобуллик музокарачилар ўртасида юзма-юз сўзлашувлар муддатини белгилаш ниятида музокара бошлади.

Тўртинчи бор учрашаётган дипломатлар Толиблар билан тинчлик музокараларини ўтказиш шартларини муҳокама қилмоқда.

Афғонистон ҳукумати ижроия раиси Абдулла Абдулланинг матбуот котиби муовини Жавид Файсал музокарачилар Толиблар билан сўзлашув муддатини февраль ойи охирига қадар эълон қилишини айтмоқда.

6 февраль куни Исломободда ўтган сўнгги музокараларда ҳам тўрт давлат дипломатлари тинчлик музокараларини қайта тиклаш йўлидаги бу сўзлашувлар муддати февраль охиригача маълум бўлиши мумкинлигини айтган эдилар.

Тинчлик музокаралари 2015 йилнинг ёзида Толиблар етакчиси мулла Умарнинг ўлими маълум бўлгач, тўхтаб қолган.

XS
SM
MD
LG