Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:39

Малахов ўзбек Жиммисини ҳинд Жиммиси билан учраштирмоқчи


Ўзбек Жиммиси Бобомурод ҳинд Жиммиси Митҳун Чакроборти билан учрашмоқчи.
Ўзбек Жиммиси Бобомурод ҳинд Жиммиси Митҳун Чакроборти билан учрашмоқчи.

Болливуднинг “Диско раққоси” фильмидаги бош қаҳрамон Жимми ролини ижро этган таниқли ҳинд киноактëри Митҳун Чакроборти шу фильмдаги қўшиқни айтиб шуҳрат топган ўзбек Жиммиси Боймурод Оллобердиев билан учрашиш учун Москвага келмоқчи.

Озодлик билан суҳбатда ўзбек Жиммиси бу учрашувни Россия Биринчи телеканалидаги “Пусть говорят” кўрсатуви бошловчиси Андрей Малахов ташкиллаштираëтганини айтади.

66 яшар Митҳун Чакроборти август ойида Москвага келиб¸ Малаховнинг кўрсатувида йиллар ўтиб¸ томошабин эсидан чиқаëзган “Диско раққоси” фильмини қайта тирилтирган ўзбек Жиммиси билан учрашади.

Бу тарихий учрашувга ҳозирлик баробарида Жимми-Боймурод ўзининг ижод билан машғуллиги¸ кинода тушиш¸ шунингдек¸ янги қўшиқлар устида айтаëтганини айтади:

- Санкт-Петербургдаман. Asia Foundation деган студия билан беш йиллик контракт тузганман. 23 февраль¸ 8 март байрамига олдиндан банд қилиб қўйишган. Март ойида Ўзбекистонга боришим мумкин Наврўзга¸ дейди Озодлик билан суҳбатда янги қўшиқларидан хиргойи қилган Боймурод.

Ҳам эркак, ҳам аёл овозида, пақир ва тоғора чалиб қойилмақом айтилган ҳинд қўшиқлари Youtube порталига қўйилгач Боймурод Россияда “ўзбек Жиммиси”¸ “тожик Жиммиси” сифатида танилди.

Ўзбекнинг лақай уруғидан бўлган Боймурод асли Тожикистоннинг Панж туманидан ва 2008 йилда меҳнат муҳожири бўлиб Россияга келган¸ Москва вилоятидаги савдо марказида юк ташувчи бўлиб ишлаган.

Иш берувчи арман йигит Боймуроднинг ҳиндча ашуласини Youtubeга қўйиши ортидан унинг тақдири тубдан ўзгарди ва бугунга келиб у марказий осиëлик муҳожирлар орасидаги юлдузга айланиш баробарида Россия корпоративкаларининг кунда-шундасига айланди.

Боймурод Оллобердиев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Ўзбек Жиммиси Бобомурод Оллобердиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG