Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:41

Яшин: Қодиров - Россия миллий хавфсизлигига таҳдид


Илья Яшиннинг чиқишига мунтазам ҳалақит бериб туришди
Илья Яшиннинг чиқишига мунтазам ҳалақит бериб туришди

Москвада рус мухолифати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қораловчи ҳисоботни эълон қилди. Бир неча марта бомба таҳдиди баҳоналари, полиция сиреналари ва шунчаки безорилар тарафидан бузиш ҳаракати бўлган матбуот анжуманида тақдим этилган ҳисобот муаллифи Илья Яшин Россия Президенти Владимир Путинни Қодировни истеъфога чиқаришга чақирди.

Матбуот анжумани ўтказилаётган пайтда полициячилар бостириб кириб, бинода бомба борлиги тўғрисида хабар тушгани боис ҳаммани эвакуация қилиш кераклигини айтганларида Яшин қўлидаги ҳисоботни журналистларга кўрсатиб, “бу бинодаги бомба мана шу”, дея мурожаат қилди.

"Қодиров бутун республикани ўз мулки деб билади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:46 0:00

“Ҳисоботимнинг ягона мақсади Россия жамоатчилиги эътиборини вужудга келган вазиятга қаратиш ва Рамзан Қодировнинг Чеченистон етакчиси сифатида дарҳол истеъфога кетишини талаб қилишдир”, деди Яшин.

“Владимир Путин, деди яна мухолифатчи, Шимолий Кавказга ҳар дақиқада портлаши мумкин бўлган бомба ўрнатди ва бу ҳар қандай сиёсий бўҳрон оқибатида Чеченистонда учинчи урушга айланиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун – вазият ҳозирча тўла изидан чиқмаганига аминман – Россия миллий хавфсизлиги таҳдид бўлган бу ҳолат бартараф этилиши лозимдир”.

Илья Яшин Қодировнинг шахсий армияси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

Яишннинг 65 саҳифалик "" ҳисоботида Қодиров ўзига тобеъ бўлган “Чечен халифалиги”да ҳукмронлик қилаётгани таъкидланади. Унда “ҳашамга чўккан” Қодиров “шариат қонунлари Россия қонунларидан устун қўяди ва ўзига бўсунадиган ҳарбий салоҳиятни яратмоқда”, дейилади ҳужжатда.

“Йилдан йилга Қодировнинг ўз мустақиллиги тўғрисидаги ишончи кучайиб бормоқда ва у федерал ҳукумат билан гаплашишда сурбетлиги ҳам ошиб бормоқда”, дейилади яна ҳисоботда.

Илья Яшин Чеченистондаги коррупция ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:41 0:00

Тўққиз бобдан иборат ҳисобот Қодировнинг Чеченистонда авторитар ҳукмронлик ўрнатганидан тортиб, унинг шахсий ҳашамга берилгани ва федерал бюджет маблағларини ўзлаштириши хусусидаги иддаолари, Қодировнинг 30 минг жангчидар иборат “шахсий армияси”, унинг уюшган жиноятчилик билан алоқалари, мухолифатчи Борис Березовский ва журналист Анна Политковская қотилликларига алоқаси ҳамда хорижда террорчиларни молиялаши каби мавзуларни ўз ичига олади.

Унда 2013 йил апрель ойида Бостон марафонида содир этилган террорчи ҳаракат Россия сиёсатчилари тарафидан қораланганига қарамасдан, Қодиров портлашлар АҚШ махфий хизматлари томонидан уюштирилгани, ака-ука Царнаевлар эса “фитнанинг қурбонлари” бўлгани тўғрисида очиқчасига иддао қилгани эслатилади.

Қодировнинг “шахсий армияси” тўғрисидаги бобида, жангчилар ҳарбий формасида давлат белгилари эмас, Қодировнинг инициаллари туширилгани, улар шахсан чечен етакчисига байъат келтириши қайд этилади.

Ҳисоботда Қодировнинг армияси Россиянинг шарқий Украинадаги яширин интервенциясида асосий роль ўнагани ҳам таъкидланади.

Қодиров ҳисобот муаллифи Яшин билан суҳбатлашишдан бош тортгани боис, унинг охирги қисмида жавобсиз қолган 20 савол келтирилади.

Москвадаги матбуот анжумани олдидан Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳисобот нусхасини эълон қилиб, унга “сафсатадан бошқа нарса эмас”, дея муносабат билдирди.

Матбуот анжумани пайтида Яшиннинг чиқиши мунтазам тарзда бўлиниб турди. Номаълум бир шахс унга қарата қалбаки долларни ирғитди. Яна бир норози Яшинга қараб бостириб келаётган эди, уни қўриқчилар ташқарига олиб чиқиб кетишди.

Матбуот анжумани кучайтирилган хавфсизлик чоралари вазиятида ўтказилди. Бинога кираётган ҳар бир журналист синчковлик билан текширилди.

XS
SM
MD
LG