Линклар

logo-print

Тошкентда Венгрия элчихонаси очилди


Венгрия манзараларидан бири.

Венгрия манзараларидан бири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 23 февраль куни Тошкентда Венгрия элчихонаси ўз фаолиятини бошлагани ҳақида маълумот тарқатди.

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Янош Ваник тайинланган. Аввалроқ ўзбек матбуоти Ўзбекистонда резиденцияси Москвада бўлган Венгрия элчиси аккредитациядан ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.

Венгрия Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилда тан олган. Венгрия билан дипломатик алоқалар эса 1992 йилнинг март ойида ўрнатилган эди.

XS
SM
MD
LG