Линклар

ЖҲҚ қозоқ журналистлари қамоққа олинганидан ташвиш билдирди


Сейиткази Матаев.

Сейиткази Матаев.

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси" Қозоғистон журналистлар иттифоқи раиси ва Миллий матбуот клуби раҳбари Сейиткази Матаевнинг ҳибсга олинишидан ташвиш билдирди.

“Агар қозоқ ҳукумати Матаев жиноят қилганини исботлай олса, уни қамасин, бироқ ундай бўлмаса, журналистларни асосиз айблаб, босим кўрсатишдан тўхтасин”, дейилади халқаро ташкилот баёнотида.

22 февраль куни Сейиткази Матаев билан биргаликда унинг ўғли, “КазТАГ” агентлиги раҳбари Асет Матаев ҳам қамоққа олинган. Улар ҳукумат томонидан берилган катта миқдордаги пулларни ўзлаштириб юборганликда айбланмоқда. Бироқ маҳаллий фаоллар ҳукумат ҳеч қачон журналистлар иттифоқи, Миллий матбуот клуби ва “КазТАГ” агентлигига пул бермаганини, бу ташкилотлар ўз фаолиятини ўзлари молиялаштирганини айтмоқдалар.

Фаолларга кўра, ҳукумат Матаевни қўлга олиш ортидан журналистлар иттифоқи фаолиятини сусайтиришга ва сўз эркинлигига босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG