Линклар

Германия иқтисоди 2015 йилда рекорд даражадаги профицит билан якунланди. Бу эса Германия “Европада қатъий ва босқичма-босқич иқтисодий ўсиш” кузатилаётган энг йирик давлат бўлиб қолаётганини англатади.

Германия статистика бошқармасининг сешанба куни билдиришича, мамлакат бюджетининг умумий профицити 19 миллиард 400 миллион еврони ташкил қилган. Бу эса 1990 йилдан бери Германия тарихида кузатилган энг рекорд даражадир.

Профицит ички ялпи маҳсулотга қиёсан ўлчанади. 2015 йилда Германия бюджети профицити ялпи ички маҳсулотнинг 0,6 фоизига тенг бўлган. 2014 йилда эса мамлакат бюджети профицити 8 миллиард 900 миллион евро бўлган, бу эса ички ялпи маҳсулотнинг 0,3 фоизига тенг.

XS
SM
MD
LG