Линклар

ИШИД Босния муфтийсига сўйиш билан таҳдид қилди


Босния муфтийси Ҳусайн Кавазович.

Босния муфтийси Ҳусайн Кавазович.

Босния муфтийси Ҳусайн Кавазович “Исломий давлат” гуруҳи аъзолари томонидан таҳдидларга учраётгани ортидан ҳукуматдан ўзини ҳимоя этишни талаб қилди.

Бундан аввалроқ Босния телеканалларида “Исломий давлат” байроғи остида сўзлаган номаълум шахс Ҳусайн Кавазович сўйилиши тўғрисида гапирган лавҳа намойиш этилганди. FTV телеканали кўрсатган лавҳада гапирган одам босниялик мусулмон Амир Селимович экани, у 2014 йилдан бери жангарилар сафида Сурияда жанг қилаётгани аниқланган.

Босния миллий хавфсизлик вазири Драган Мектик муфтий ҳаётига жиддий таҳдид борлиги ортидан ҳукумат Ҳусайн Кавазовични қўриқлаш чора-тадбирларини кўраётганини айтди.

Босния муфтийси оммавий чиқишларида “Исломий давлат” гуруҳи ва жанггариларни танқид қилиб келади. Босния аҳолисининг 4 миллиони, яъни 40 фоизи мусулмон.

XS
SM
MD
LG