Линклар

Керри: Сурияда тинчлик ўрнатилмаса, АҚШ "Б режаси"ни амалга оширади


Жон Керри.

Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Дамашқ ва Москва Суриядаги сиёсий ўтиш даври юзасидан музокараларга жиддий ёндошувдан воз кечаса, Вашингтон “Б режаси”ни ишлаб чиқаётганини билдирди. Керри “Б режаси” нималардан иборат эканини очиқламади.

Сенатнинг ташқи ишлар қўмитасида 23 февраль куни чиқиш қилган Керри Россия ҳақиқатан ҳам беш йиллик урушнинг якунланишини исташи ёки истамаслиги яқин кунларда аниқ бўлиб қолишини айтди.

“Россия буни ўз ҳаракатлари билан исботлайди”, деди Жон Керри.

22 февраль куни АҚШ ва Россия 27 февраль ярим тундан бошлаб Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан келишувга эришган эди. Мазкур келишув БМТ томонидан террорчи деб топилган гуруҳларга нисбатан ўтказиладиган ҳарбий амалиётларга таалуқли эмас.

Айни пайтда Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси “Исломий давлат” гуруҳи Суриянинг Ханашар шаҳрини босиб олганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG