Линклар

Қирғизистон жанубида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланган 15 аёл ҳибсга олинди


Қирғизистонда ўтган йил бошидан бери Ҳизб ут-Таҳрир каби гуруҳларга аъзоликда гумонланганларни ҳибсга олиш кўлами ошган

Қирғизистонда ўтган йил бошидан бери Ҳизб ут-Таҳрир каби гуруҳларга аъзоликда гумонланганларни ҳибсга олиш кўлами ошган

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари тақиқланган исломий гуруҳга алоқадорлик гумони билан 15 нафар аёлни ҳибсга олди.

Жанубдаги Ўш вилояти Қорасув туманида 24 февраль куни ушланган 15 аёл Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Расмийларга кўра, аёлларнинг ёнидан экстремистик, деб тахмин этилаётган адабиёт топилган.

Қирғизистонда ўтган йил бошидан бери Ҳизб ут-Таҳрир ва бошқа тақиқланган исломий гуруҳларга аъзоликда гумонланганларни ҳибсга олиш кўлами ошган.

Қирғизистон расмийлари Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳи Ал-Қойда ва “Исломий давлат” каби экстремист гуруҳлари ёшларни радикаллаштириш мақсадида ишлатадиган стратегияни ёқлашини айтади.

Марказий Осиё мамлактлари ва Россияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳи ўзини тинч мақсадларни кўзловчи тузилма сифатида тақдим этади.

Халқаро миқёсдаги пан-исломий ташкилот ҳисобланган Ҳизб ут-Таҳрир дунё мусулмонларини битта ҳалифаликка тўплаш мақсад қилишини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG