Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:38

Bellingcat Малайзия учоғини уриб туширган рус ҳарбийлари исмларини эълон қилди


Малайзиянинг МН17 рейсининг уриб туширилиши тафсилотларини тафтиш этган мустақил гуруҳ Ҳолландия терговчиларига тақдим этган ҳисоботни ошкор қилди. Қароргоҳи Британияда жойлашган Bellingcat мустақил тергов гуруҳи ҳисоботида Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing 777 йўловчи учоғининг уриб туширилишига Россия ҳарбийларининг алоқаси борлиги айтилган.

​24 февраль куни очиқлаган ҳисоботида Bellingcat гуруҳи учоқни уриб туширгани айтиладиган Бук-М1 ракетаси ҳақида билган ва, эҳтимол, уни бошқарган Россия армиясининг юқори мавқедаги зобитлари исмларини келтирди.

Исмлари келтирилган рус зобитлари "Бук"ни тугмасини босишга буйруқ берган ҳамда буйруқни қабул қилиб олган зобит ва аскарлардир.
Исмлари келтирилган рус зобитлари "Бук"ни тугмасини босишга буйруқ берган ҳамда буйруқни қабул қилиб олган зобит ва аскарлардир.

Исмлари келтирилган рус зобитлари "Бук"ни тугмасини босишга буйруқ бергани ҳамда буйруқни қабул қилиб олгани ишонилаётган зобит ва аскарлар экани айтилади.

115 саҳифалик ҳисоботда MH17 учоғини уриб туширгани иддао қилинган Россиянинг 53-зенит-ракета бригадаси командири, шу бригаданинг 2-дивизиони зобитлари исмлари билан бирга улар ихтиёридаги ҳарбий техника рўйхати келтирилади.

​Bellingcat гуруҳи таъкидича, учоқ уриб туширилган пайтда 53-зенит-ракета бригадаси командири Дмитрий Трунин бўлган, у эса буйруқни бригада командири Сергей Мукачёвдан олган бўлиши мумкин.

Ўз навбатида Мукачёв Бук-М1ни ҳаракатга келтириш борасида ўзича қарор бермаган, буйруқ Россия ҳарбий қўмондонлигининг энг тепасидан келган бўлиши мумкин, демоқда ҳисобот муаллифлари.

Бук-М1ни ҳаракатга келтириш буйруғи Россия ҳарбий қўмондонлигининг энг тепасидан келган бўлиши мумкин,
Бук-М1ни ҳаракатга келтириш буйруғи Россия ҳарбий қўмондонлигининг энг тепасидан келган бўлиши мумкин,

​Жумладан, Россиянинг 20-армияси, Ғарбий ҳарбий округининг Зенит-ракета ҳарбий бирлашмаси қўмондони Александер Золотов, ғарбий ҳарбий округ қўмондони Анатолий Сидоров ва Россия қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Олег Салюков, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва хатто Россия Қуролли кучлари бош қўмондони. президент Владимир Путин ҳам учоқ ҳалокатига масъул бўлиши мумкин.

Bellingcat Россия ҳарбий бўлинмалари Бук-М1 ракета тизимини Украина шарқидаги айирмачилар ихтиёрига берган, деган иддаоларни ҳам ўрганиб чиққан, лекин бу эхтимол ҳақиқатдан узоқ деган хулосага келган.

Россиянинг 53-зенит-ракета бригадаси ҳарбийлари.
Россиянинг 53-зенит-ракета бригадаси ҳарбийлари.

"Бук-М1 ракета тизими анча мураккаб ва қиммат қурол ҳисобланади, шу боис Россия бу қуролни тайёргарликдан ўтмаган айирмачилар қўлига бериб қўйиши имконсиздир", демоқда Bellingcat гуруҳи.

Bellingcat эксперт-тадқиқот гуруҳи оммага маълум ахборотлар, видео ва фотосурталар асосида тадқиқот олиб бориб, уларни Интернет фойдаланувчилари учун чоп қилиб келади.

2014 йилнинг 17 июль куни Амстердам-Куала Лумпур йўналиши бўйича парвоз қилган МН17 рейсининг уриб тушрилиши оқибатида учоқдаги 298 одамнинг барчаси ҳалок бўлган эди.

Малайзия йўловчи учоғи ҳалокати сабабларини ўрганган мустақил комиссия учоқ "ташқаридан ҳужумга учраган" деган хулосага келган.

Ўшанда учоқ Россияда ишлаб чиқариладиган Бук-М1 зенит-ракетаси билан уриб туширилганлигига ишора қилинганди.

Россия Украина шарқидаги бўлгинчиларга қурол-яроғ, хусусан, ракета етказиб бераётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG