Линклар

Ўзбекистонда Мутал Бурхоновнинг юз йиллиги нишонланади (ВИДЕО)


"Мафтунингман" фильмидан кўриниш.

"Мафтунингман" фильмидан кўриниш.

Ўзбекистонда жорий йилда машҳур композитор Мутал Бурхоновнинг юз йиллик юбилейи тантанали равишда нишонланади. Бу ҳақда чоршанба куни ЎзА хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Гимни мусиқасининг муаллифи Мутал Бурхоновнинг юбилейига бағишланган тадбирлар маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, ҳарбий қисмларда, ташкилот ва қорхоналарда ўтказилади.

Мутал Бурхонов халқ орасида севимли бўлган “Мафтунингман” фильмидаги мусиқаларнинг муаллифи ҳисобланади.

("Мафтунингман" фильмидаги Сартарош қўшиғи)

Бундан ташқари унинг ўнлаб қўшиқлари шу кунгача куйлаб келинмоқда. Унинг симфоник асарлари эса нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон классик музикаси олтин фондига киритилган.

Мутал Бурхонов мақомни қайта тиклаш ишига алоҳида эътибор берган, бироқ Совет Иттифоқи мулозимлари композитиорнинг бу фаолиятини кескин танқид қилиб, уни обрўсизлантиришга ҳаракат қилган. Бироқ Мутал Бурхонов мақом йўналишидаги фаолиятини тўхтатмаган.

Мутал Бурхонов 2002 йилда вафот этган.

XS
SM
MD
LG