Линклар

Ўзбекистонга Қирғизистондан 332 бош қўй ва эчкини ўғирлаб ўтган гуруҳ фош этилди


Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонлик ҳамкасблари билан қирғиз қишлоқларидан январь ойида 332 бош қўй ва эчкини ўғирлаб кетган жиноий гуруҳни фош этди.

Тезкор қидирув ишлари натижасида чорвани Ўзбекистонга ўғирлаб олиб ўтган икки қирғизистонлик ва бир ўзбекистонлик қўлга олинган. Жиноий гуруҳга аъзо бўлган яна бир ўзбекистонлик қидирувга берилган.

Қирғизистон чегара хизматининг билдиришича, Ўзбекистон чегарачилари Ўш вилояти Аравон тумани Қумбел қишлоғидан ўғирланиб, Ўзбекистонга олиб кетилган юз бош қўй ва эчкини топиб,23 февраль куни Қирғизистонга қайтарган. Бундан аввалроқ, 10 январда эса Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистондан ўғирланган 146 бош қорамолни топгани ва эгаларига қайтаргани хабар қилинганди.

Шу кунгача Ўзбекистон томони қирғизистонликларга 246 бош чорвани қайтарган.

XS
SM
MD
LG