Линклар

Россия ва Украина бугундан бошлаб автомобилда транзит юк ташиш юзасидан жорий этилган чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Интерфакс агентлигига Россия транспорт вазири ўринбосари Николай Асаул маълум қилди.

Унга кўра, чекловни бекор қилишни Россия таклиф этган, Украина томони бу таклифни қабул қилган.

Россия транспорт вазирлиги украиналик фаоллар рус юк ташувчи автомашиналарининг Украина ҳудудидан ҳаракатланишига ҳалақит бераётгани ортидан 14 февралда Украина юк машиналарининг Россия ҳудудида ҳаракатланишини тақиқлаган эди. Украина ҳукумати Россиянинг бу қарорини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига риоя қилмаслик сифатида баҳолаган.

Бунга қадар Украинадан транзит билан Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келаётган ўнлаб юк машиналари Россия ҳудудида ушлаб қолинган эди.

XS
SM
MD
LG