Линклар

logo-print

Озарбайжон арманларга қурол олиш учун қарз бераётган Кремлга норозилик билдирди


Тоғли Қорабоғ чегарасидаги арман ҳарбийси.

Тоғли Қорабоғ чегарасидаги арман ҳарбийси.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Арманистонга қурол сотиб олиш учун 200 миллион доллар қарз бераётганига норозилик билдириб, Кремлга нота жўнатди.

Нотада Озарбайжон арман ҳукумати сотиб олинган қуролларни Тоғли Қорабоғ ҳудудида қўллаши ҳақида аввалдан халқаро ҳамжамиятни огоҳлантириб келгани айтилган.

Совет даврида Озарбайжонга қарашли бўлган Тоғли Қорабоғ мухторияти 1990 йилдан бери Арманистон ва Озарбайжон ўртасида талаш бўлиб қолмоқда. 1991-1995 йилларда Тоғли Қорабоғ юзасидан икки давлат ўртасида уруш ҳаракатлари олиб борилган. Озарбайжон ва Арманистон ҳозиргача уруш ҳолатидаги давлатлар ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада Россия Арманистонга қурол сотиб олиш учун 200 миллион доллар қарз бериши хабар қилинган эди. Арманистон бу пулга “Смерч” реактив тизимини, “Игла-С” зенит-ракета комплексини ва бошқа ҳарбий техник воситаларни сотиб олишини билдирган.

XS
SM
MD
LG