Линклар

logo-print

Тожикистонда биринчи марта жиҳодчиликда айбланган аёл судланди


Зарина Сардорова.

Зарина Сардорова.

Тожикистон пойтахти Душанбеда пайшанба куни биринчи марта жиҳодчиликда айбланган аёл киши суд қилинди.

Суд 34 ёшли Зарина Сардоровани Суриядаги урушда иштирок этганликда ва ёшларни жиҳодга чорлаганликда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Тергов материалларида айтилишича, Зарина Сардорова ўтган йили Туркия орқали Суриянинг Дайр ул Зар вилоятига ўтиб, у ерда 8 ой бўлиб қайтган. У Душанбега қайтгач, “Одноклсассники” тармоғида Парвина Аминова деган ном остида саҳифа очган ҳамда ижтимоий тармоқ орқали ёшларни жиҳодга чақирган. У Интернет саҳифасига ўзининг автомат ушлаб тушган суратини ҳам жойлаштирган.

Сардорова ўтган йил октябрида Душанбе аэропортида қўлга олинган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқдаги жанггарилар сафларида мингга яқин тожикистонлик бор.

XS
SM
MD
LG