Линклар

Сурия мухолифати АҚШ-Россия ташаббусига қўшилишга тайёр


Суриянинг бугунги кўриниши.

Суриянинг бугунги кўриниши.

Сурия мухолифати ва Суриядаги курдларнинг "Демократик иттифоқ” қуролли гуруҳи мамлакатда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масаласида Россия ҳамда АҚШ ташаббусига қўшилишини билдирди. Чоршанба куни мазкур гуруҳлар ҳам ўқ отишни тўхтатишга, бироқ уларга ҳужум қилинадиган бўлса, улар жавоб қайтаришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 24 февраль куни Анқарада сўзлаган нутқида курд қуролли гуруҳларини сулҳ битимидан чиқаришни талаб қилди. Унга кўра, курд жанггари гуруҳлари “Исломий давлат”, “Ан Нусра жабҳаси” ва Ал Қоида каби террорчи ташкилотдир.

22 февраль куни АҚШ ва Россия 27 февраль ярим тундан бошлаб Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш битимига эришган эди. Мазкур битим шарт лари БМТ томонидан террорчи сифатида тан олинган ташкилотларга таалуқли эмас.

XS
SM
MD
LG