Линклар

ИШИД Facebook ва Twitter асосчиларига таҳдид қилди


Facebook асосчиси Марк Цукерберг.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва Twitter асосчиси Жак Дорсей ўз тармоқларидан террор гуруҳлари¸ хусусан¸ ИШИДга алоқадор саҳифаларни ëпишга қарор қилганидан сўнг¸ ишидчилар таҳдидига нишон бўлди.

Telegram тармоғи орқали тарқатилган 25 дақиқалик видеода ишидчилар Цукерберг ва Дорсей суратларини ўқ тешиб ташлаган ҳолда намойиш қилади.

“Агар сенлар битта саҳифамизни ëпсангиз¸ биз ўрнига ўнтасини очамиз. Яқинда биз сайтингизни ўчириб ташлагандан кейин сенларнинг номларинг ҳам ўчади. Тезда бу гапларимиз ҳақиқат эканига гувоҳ бўласизлар”¸ дейилади ишидчилар тарқатган таҳдидли видео баëнотда.

Кузатувчиларга кўра¸ Facebook ва Twitter ишидчилар саҳифаларини ëпганидан сўнг террор гуруҳи ўз асосий пропагандасини Telegram ижтимоий тармоғига кўчирган ва ҳозирда бу тармоқда жаҳон бўйлаб 60 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.

Жорий ой бошида Twitter 2015 йилдан бери террорчиликни тарғиб қилиб келган 125 мингдан ошиқ аккаунтни тўхтатганини эълон қилган эди.

Ўтган йил март ойида Brookings тадқиқот институти эълон қилган ҳисоботда¸ Twitterда ишичиларга алоқадор 46 мингдан ошиқ аккаунт борлиги айтилган эди. Мазкур тадқиқотга кўра¸ ИШИД тарафдорларидан ҳар бештаси ўз асосий тили сифатида инглиз тилини¸ тўрттадан учтаси эса¸ араб тилини танлаган.

XS
SM
MD
LG