Линклар

Генерал Дўстим туркман чегарасидаги ишидчиларга ҳужум бошлади


Генерал Дўстим Жоузжонда аскарлар билан учрашмоқда.

Генерал Дўстим Жоузжонда аскарлар билан учрашмоқда.

Афғонистондаги Жумбуши Ислом ҳаракати етакчиси Абдулрашид Дўстим Туркманистонга туташ Жоузжон вилоятидаги аксилҳукумат кучларига қарши ҳарбий амалиëтлар бошлаганини эълон қилди.

Шибирғон шаҳрига келиб¸ бу ерда миллий армия аскарлари¸ полиция ва маҳаллий мудофаа кучлари жангчилари билан учрашган генерал Дўстим¸ “бу қассоблар¸ қотиллараскарларимизнинг бошини кесди. Мен бу ерга ўз ташаббусим билан ўч олиш учун келдим”¸ дея баëнот берди.

Дўстимга яқин манбаларга кўра¸ Дарзоб¸ Гурзивон ва Қўштепа қишлоқларида толиб жангарилари баробарида 400 га яқин ишидчилар ҳам жойлашган ва улардан 50-60 нафари хорижликлардир.

Дўстим қўмондонлиги остида Жоузжон¸ шунингдек Балх ва Сарипул вилоятларида 10 мингдан ошиқ аскар жангариларга қарши ҳарбий амалиëтларга жалб этилган.

XS
SM
MD
LG