Линклар

Каримов 1 июлга қадар хориж сармоядорларидан ярим миллиард доллар кутмоқда


Ўзбекистон президенти имзолаган янги фармонга кўра¸ мамлакат ҳукумати жорий йилнинг 1 июлига қадар хориж сармоядорларига Ўзбекистондаги 55 корхона ва ширкатнинг давлатга тегишли 437 миллион долларлик акцияларини сотиши мумкин.

Мазкур фармон орқали 2015 йилнинг 5-6 ноябрида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форуми давомида имзоланилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳам тасдиқланди.

Фармонга кўра¸ ушбу форумда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди ва унга Молия вазири¸ Бош вазирнинг 1-ўринбосари Рустам Азимов раис этиб тайинланди.

Ушбу комиссия 1 мартга қадар форум давомида имзоланилган келишувлар юзасидан хорижий инвесторлар билан музокараларни якунлаши¸ ëки савдога қўйилган корхоналардаги давлат активларини бошқа хориж харихорларига сотиши керак бўлади.

2015 йил май ойида Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатдаги 68 стратегик корхона¸ хусусан¸ тўрт банк орасидан давлат активлари хорижий инвесторлар учун савдога қўйиладиган ширкатлар рўйхатини тасдиқлаган эди.

Жорий йил февралида ҳукумат 1 июлга қадар хориж сармоядорларини жалб этиши лозим деб топилган 89 акциядорлик ташкилоти рўйхатини тузиб чиқди.

XS
SM
MD
LG