Линклар

logo-print

ФИФА президентлиги учун номзодлар сўнгги жангга ҳозирланмоқда


Шайх Салмон.

Шайх Салмон.

26 февраль куни Халқаро футбол федерацияси ўз вазифасидан четлатилган Сепп Блаттер ўрнига янги президент сайлайди.

Сайлов арафасида президентликка номзодлар ўз тарафдорлари сонини ошириш умидида сўнгги баëнотлар қилмоқда.

ФИФА президентлиги учун курашаëтганлар УЕФАнинг собиқ бош котиби Жианни Инфантино¸ ФИФА собиқ цице-президенти Иордания шаҳзодаси Али¸ собиқ ФИФА расмийси Жером Шампан ва Осиë футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмонлардир.

Кузатувчилар Шайх Салмоннинг ФИФА президентлигига сайланиш имконини юқори баҳоламоқда.

Айни пайтда¸ ФИФА президенти сайланадиган йиғин пайтида АҚШ ва Швейцария ҳуқуқ тизимларининг навбатдаги ҳибсга олишларни амалга ошириши кутилмоқда.

Халқаро футбол федерациясидаги кенг кўламли порахўрлик муносабати билан АҚШ ва Швейцария федерациянинг аввалги йиғинлари пайтида махсус рейдлар уюштириб¸ юқори даражали ФИФА расмийларини қамоққа олган эди.

Коррупция жанжали ортидан президентликдан кетишга мажбур бўлган Блаттер ва унинг ўрнини эгаллаш учун курашиб келган Мишел Платиниларжиноий иш муносабати билан ФИФА раҳбарлик тизимларида қатнашишдан маълум муддатга четлатилди.

XS
SM
MD
LG