Линклар

Назарбоевнинг қудаси Қозоғистонда биринчи McDonald ресторани очади


Назарбоевнинг қудаси Қайрат Бўронбоев мамлакатдаги "Қайрат" футбол клуби хўжайини ҳамдир.

Назарбоевнинг қудаси Қайрат Бўронбоев мамлакатдаги "Қайрат" футбол клуби хўжайини ҳамдир.

Остона марказида Американинг машҳурMcDonald ресторанини очиш ҳаққини сотиб олган қозоғистонлик тадбиркорҚайрат Бўронбоев очилиш маросимининг 8 мартга белгиланганини эълон қилди.

Тадбиркорга кўра¸ янги ресторан 206 мижозга мўлжалланган ва у 200 дан ошиқ одамни иш билан таъминлайди. McDonald ресторани учун махсус қурилган янги бинони қуришга 3¸5 миллион доллар сарфланган.

Нафақат Қозоғистон¸ балки Марказий Осиëдаги биринчи McDonald ресторанини очаëтган Қайрат Бўронбоев президент Назарбоевнинг қудаси – Бўронбоевнинг қизи Назарбоевнинг неварасига турмушга чиққан.

Бўронбоев менежери Александр Филиппенконинг айтишича¸ президентнинг қудаси 2019 йил охирига қадар Қозоғистон бўйлаб 15 та McDonald ресторани очишни режалаштирмоқда.

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотада биринчи McDonaldнинг шу йил 1 июлида очилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG