Линклар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда янги автомобилларни сотиш ҳаққини фақат техник хизмат кўрсатиш станцияларига эга бўлган расмий дилерларга беришни кўзда тутувчи лойиҳани ишлаб чиқди.

Лойиҳада кўзда тутилган янги тартибга кўра¸ 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб енгил автомобиллар ва юк ташиш машиналарини республика бўйлаб техник хизмат кўрсатиш станцияларига эга бўлган юридик шахслар сотиши мумкин.

Бундай тартибнинг жисмоний ва юридик шахслар ҳақларини ҳимоя қилиш¸ автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хавфсизлигини ошириш мақсадида жорий этилиши иддао қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG