Линклар

OzodNazar: "Ўзбекистонда ўзгариш бўлиши учун катталарни алмаштириб туриш керак"


OzodNazarнинг бугунги эксперти – Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг собиқ юристи, тошкентлик ҳуқуқшунос Гулнора Оқилова Ўзбекистон билан боғлиқ уч мавзуда ўз нуқтаи-назарини билдирди.

Булардан бири мамлакат қамоқхоналари ва суд тизимида қийноқлар ҳамон кенг қўлланилаётгани ҳақида Amnesty International ташкилоти ҳисоботидир.

Яна бир масала ҳукуматнинг мамлакатга хориждан бораётган курьерлик жўнатмаларини куч-ишлатар тузилмалари тезкор-қидирув бўлинмалари ходимларининг текширишига рухсат беришга қарор қилганидир.

Учинчи мавзу эса GOBankingRates халқаро агентлиги ҳисоботида Ўзбекистон дунёнинг яшаш нисбатан арзон мамлакатлардан бири, деб топилганидир. 112 мамлакат номи тилга олинган бу рўйхатда Ўзбекистон 69-ўринга қўйилди.

Хусусан сўнгги рейтинг хусусида сўзлай туриб, Гулнора Оқилова, Ўзбекистонни яшаш йилдан-йилга қимматлаб бораётган мамлакат, деб билиши ва мамлакатдаги вазиятнинг ўзгариши учун, энг аввало, бошқарув тизими - вазирликлардаги катталар ўзгариши зарур, деб билишини таъкидлади.

Қуйида Гулнора Оқилованинг OzodNazarини тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG