Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:35

Рус мухолифатчиси Навальнийга торт билан ҳужум қилишди


Алексей Навальний
Алексей Навальний

Рус мухолифати лидерларидан бири Алексей Навальний Москвада ўзи асос солган антикоррупция жамғармаси офисига кириб кетаётганида номаълум шахслар унга икки торт улоқтирганини билдирди. Ой бошидан бери мухолифатчи бир неча марта ҳужумга учради.

Навальний ҳужумдан кейин юзи ва елкалари тортга беланган ҳолда офис ишчилари билан тушган суратини тарқатди. Мухолифатчи бу ҳужум коррупцияга қарши курашаётгани учун ундан ёш болаларга хос метод билан қасос олишганини айтди. Навальнийга кўра, ҳужум ортида Россия расмийлари турган. Мухолифатчи расмийлар шу даражада паст кетгани учун уларнинг устидан кулди.

Навальний Instagramда “Табиийки, бу ҳокимиятнинг рейтинги шунчалик баландки, Путин билан Медведев торт ирғитишни мухолифатнинг даъволарига ягона эътироз ўлароқ кўришади”, деб ёзди.

Навальний мамлакатдаги оммавий музокаралар даражаси ҳақида истеҳзо билан сўзлар экан, коррупцияга қарши курашувчи фаоллар билан Россия расмийлари ўртасида рўй бериши мумкин бўлган хаёлий суҳбатга мисол келтирди:

Нега бир миллиард ўғирладингиз?

- Мана, башарангга торт, ҳа-ҳа-ҳа! Қаранг, тортга кўмилиб қолди, ҳа-ҳа-ҳа!

Ҳужумни ким уюштригани ҳозирга номаълум. Навальнийнинг ҳамкори, яна бир мухолифатчи Леонид Волковнинг айтишича, ҳужум қилганлар тезда беркинган.

Кейинги пайтда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров билан Россия мухолифати ўртасидаги сўз жанги авж олиб келмоқда. Қодиров мухолифатчиларни “сотқин” ва “халқ душмани” деб атайди.

Навальнийга қилинган ҳужум мазкур ойда ширинлик ёрдамида амалга оширилган иккинчи ҳужумидир.

9 февраль оқшомида Россиянинг собиқ бош вазири ва ҳозирда мухолифат лидери бўлган Михаил Касьяновга ҳам ҳужум уюштирилганди. Ўша куни у овқатланиб ўтирган ресторанга бир неча киши кириб, аввал мухолифатчига таҳдид қилган, кейин эса унга торт улоқтирган.

Ҳужумдан бир оз аввал Қодиров Касьянов қурол мўлжали ўлароқ тасвирланган видеони ўз Isntagram саҳифасида қолдирган эди. Шу сабаб Касьяновни қўлловчилар тортни чеченистонликлар улоқтирганини тахмин қилишди.

Ўтган йилнинг 27 февралида мухолифатчи Борис Немцов Кремль яқинидаги кўприк устида отиб ўлдирилган эди. Ушбу жиноят юзасидан беш чечен қўлга олинган.

Навальний Twitterда торт ҳужуми ҳақида “Бошимни ҳам, соқолимни ҳам совун билан ювдим. Мендан ҳалиям ванилла,қаймоқ ва бошқа ширинликлар ҳиди келяпти. Ишлаб бўлмаяпти”, деб ёзди.

XS
SM
MD
LG