Линклар

logo-print

ИШИДга яқин бўлган хакерлар гуруҳи Facebook ва Twitter асосчилари Марк Цукерберг ҳамда Жек Дорсига таҳдид қилди.

Интернет тармоғига жойлаштирилган 25 дақиқали тарғибот видеосида Цукерберг ва Дорсининг ўқ тешиб ўтган суратлари намойиш этилган. Бу ҳақда Интернетда экстремистик чақириқларни мониторинг қилиб борувчи халқаро SITE ташкилоти малум қилди.

Видеода Facebook ва Twitter экстремистик аккаунтларни ўчириб ташлаётгани, агар бу ҳол давом этса, битта аккаунт ўрнига ўнта аккаунт очилиши, ижтимоий тармоқларнинг бошқарувчилари номлари эса уларнинг сайтларига қўшиб йўқ қилиниши айтилган.

Хакерлар Facebook да 10 минг шахсий ва 150та гуруҳ аккаунтлари, Twitterда беш мингдан ортиқ шахсий саҳифалар босиб олинганини таъкидлашган. Хакерларга кўра, бу аккаунтлар ва саҳифалар жиҳодчилар тарафдорларига фойдаланиши учун берилган.

XS
SM
MD
LG