Линклар

Самарқанд, Термиз ва Нукусда февраль ойида 52 йил аввал кузатилган об-ҳаво рекорди янгиланди.

Ўзгидрометнинг билдиришича, 24 февраль куни Самарқандда 25,7, Нукусда 26,4, Термизда 27,5 даража иссиқ бўлган. Сўнгги марта 24 февралда бундай иссиқ об-ҳаво 1963 йилда кузатилган эди.

Сешанба куни мутахасислар Тошкент тарихида 22 февраль сўнгги 110 йил ичидаги энг илиқ кун бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бу куни ҳаво ҳарорати 23,4 градусни ташкил қилди. Бу эса бир аср ичида 22 февралда кузатилган энг максимал температурадир.

Мутахасисларнинг айтишларича, бундан аввалги рекорд 1895 йилнинг 22 февралида кузатилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати 22,9 градусгача исиган.

XS
SM
MD
LG