Линклар

logo-print

Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш бир ойлик танаффусдан сўнг қайта тикланди. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистондаги ахборот агентликлари хабар берди.

Хабарларда айтилишича, Афғонистон энергетиклари Толибон жанггарилари томонидан портлатилган тармоқни тиклашга муваффақ бўлган ва душанба кунидан бошлаб пойтахт Кобулга ўзбек электр энергияси берила бошланди.

27 январь куни Афғонистоннинг Бағлон вилоятида Толибон жанггарилари Ўзбекистондан ўтувчи электр тармоғини портлатиши оқибатида пойтахт Кобул ва Афғонистоннинг бир қатор вилоятлари аҳолси электрсиз қолган эди. Кобул шаҳрининг тенг ярми ўзбек электр энергияси билан таъминланади.

XS
SM
MD
LG