Линклар

АҚШда Ўзбекистон ва Америка ҳарбийлари музокаралар ўтказди


Пентагон биносининг логотипи.

Пентагон биносининг логотипи.

Вашингтонда 23 февраль куни Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари Пентагонда учрашиб, хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Америка овози” радиоси хабар берди.

Радионинг билдиришича, бир кунлик учрашув ҳар доимгидек ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган.

Пентгаон матбуот котиби Кристофер Шервуд “Америка овози”га берган интервьюсида, учрашувда томонлар Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳамда Қуролли кучларни тайёрлаш сифатини яхшилаш масалаларини муҳокама қилганини билдирди.

Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Шавкат Норматов раҳбарлик қилган. Америка томонидан учрашувда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Осиё ва Тинч Океанидаги хавфсизлик масалалари бўйича юқори мартабали амалдори Дэвид Шайер иштирок этган.

Ўтган йили АҚШ Ўзбекистонга 300 бронетронспортер ва бошқа ҳарбий техникани тақдим қилган эди.

XS
SM
MD
LG