Линклар

logo-print

NATO генерали: Россия Ғарбга “экзистенциал таҳдид” солмоқда


NATOнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал Филип Бридлав.

NATOнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал Филип Бридлав.

NATOнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал Филип Бридлав Россия Ғарбнинг душмани бўлишга қарор қилгани ва у АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари учун “экзистенциал таҳдид” солаётганини айтди.

Пайшанба куни АҚШ Конгерссида чиқиш қилган Бридлав “Россия қабул қилинган халқаро тартиб-қоидаларни қайта ёзишга уринаётгани”ни таъкидлади.

Қўшма Штатлари мудофаа вазири Эш Картер эса Конгрессда Россияни ўз қўшниларини қўрқитаётганликда айблади.

Бридлав 2014 йилда Россия Қримни аннекция қилганидан сўнг Москванинг ашаддий танқидчисига айланган.

Россия бир неча маротаба АҚШ ва NATOнинг бу каби айбловлари асоссиз эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG