Линклар

logo-print

Обама Суриядаги сулҳ жараёнини бутун дунё кузатишидан Россияни огоҳлантирди


Владимир Путин ва Барак Обама.

Владимир Путин ва Барак Обама.

Қўшма Штатлар президенти Барак Обама Россияни “дунё 27 февралдан бошлаб кучга кирадиган Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш битими қандай бажарилаётганини кузатиб боради”, деб огоҳлантирди.

25 февраль куни хавфсизлик масалалалри бўйича маслаҳатчиси билан учрашган Обама Сурия бўйича сулҳ битимини Россия учун “синов”, деб атади. Россия бу синовда беш йил давом этаётган урушни тўхтатишдан манфаатдор ёки манфаатдор эмаслигини кўрсатиши керак.

Обама ИШИД, Ал Қоида, ан Нусра жабҳаси каби террорчи ташкилотларга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилишини, уларнинг сулҳ битими шартларига алоқаси йўқлигини айтди.

Обамага кўра, АҚШ ҳарбийларига ИШИДни барча жабҳаларда, жумладан, Ливияда ҳам аёвсиз йўқ қилиш кўрсатмаси берилган. АҚШ президенти ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар натижасида мазкур террорчи ташкилот Ироқда босиб олган ҳудудларнинг ярмидан кўпроғи озод қилинганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG