Линклар

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий эронликларни сайловда фаол иштирок этишга чақирди:

- Мен халқимизга эртароқ овоз беришга келишларини таклиф қиламан. Улар ўз номзодларини оқилона танлашлари лозим. Сайловчиларнинг катта кўламдаги иштироки душманларимиз ҳафсаласини пир қилади, деди сайловда ўз овозини бериб чиққач Хоманаий.

Эрондаги жорий сайловлар Теҳрон ядровий дастури бўйича Ғарб санкцияларининг бекор қилинганидан сўнг илк бор ўтказилаётган сайловлардир.

Овоз бериш жараёни президент Ҳасан Руҳонийга ишонч даражасини намоён қилиши лозим. Руҳоний оддий эронликлар учун иқтисодий фойдали бўлган янги келишувни қўллаши хабар қилинган эди.

Сайловлар арафасида Руҳонийни қўлловчи ислоҳотчилар ва центристлар “Умид рўйхати” деб номланувчи битта иттифоққа бирлашди.

Эронликлар парламентга 290 депутатни ва экспертлар кенгашига 88 аъзони сайлашлари лозим.

Парламентдаги 5та ўрин миллий озчилик вакилларига ажратилган. 285 ўринга 196та сайлов округидан 6000 номзод даъвогарлик қилаяпти.

Эксперлар кенгашидаги 88 ўрин учун 801 номзод кураш олиб бораяпти.

Сайловда 55 миллион эронлик овоз бериш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG